1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
13 ноября, 12:19 222 0

Ўзбекистонда электрон сигаретани тақиқлаш таклиф қилинмоқда

Мамлакатда "алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ва истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Ўзбекистонда электрон сигаретани тақиқлаш таклиф қилинмоқда
Фото: iStock
Қонунчилик палатасидаги "Миллий тикланиш" демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида "Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Фракция аъзоларининг барчаси қонун лойиҳасида электрон сигареталарни тақиқлаш бўйича қатъий чеклов киритишни таклиф қилди.

"Дунёнинг 32 мамлакатида электрон сигареталар чекланган экан, нима учун биз чекламаслигимиз керак? Мутахассислар унинг генофондга жиддий таъсир кўрсатишини айтмоқда. Партиямиз ҳам ушбу масалани мунтазам кўтариб келади. Ким нима деса десин, ушбу қонун лойиҳасига электрон сигареталарни қатъий тақиқлаш бўйича чеклов киритилмас экан, биз ушбу қонуннинг қабул қилинишига қарши овоз бераверамиз," – деди "Миллий тикланиш" демократик партияси фракция раҳбари Алишер Қодиров.

Республика саломатлик ва тиббий статистика институти маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ҳар йили 30 мингга яқин киши айнан чекиш билан боғлиқ касалликлар туфайли оламдан ўтади.

Қайд этилишича, мамлакатдаги жами эркакларнинг 23 фоизи, аёлларнинг 1 фоизи чекувчилардир. 

Партия тегишли идоралар билан ҳамкорликда 2019 йилда мактабларда ўтказган рейдлари давомида 110 нафар ўқувчи ёнидан никотинли снюслар топилган бўлса, бу кўрсаткич 2020 йилда 270, ўтган йилнинг икки ойида эса 301 тани ташкил қилди. Аниқланишича, уларни истеъмол қилувчиларнинг энг ёши 5-синф ўқувчилари.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей