1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
13 ноября, 10:00 493 0

Қашқадарёда эркак ўз хотинини ўлдириб, қудуққа ташлаб юборгани орадан 2 йил ўтиб маълум бўлди

Қўшхотин билан яшаган мазкур эркакнинг қотиллиги ҳақида маълумот берилди.
Қашқадарёда эркак ўз хотинини ўлдириб, қудуққа ташлаб юборгани орадан 2 йил ўтиб маълум бўлди
Фото: UzNews.uz
Қашқадарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати аёлнинг ўлдирилиши бўйича жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берди.

Маълум бўлишича, 2 йил аввал вилоятнинг Косон туманида эркак маст ҳолатда хотинини таёқ билан уриб, оёқ ва қўлларини синдириб, қасддан ўлдирган. Кейин, унинг жасадини қудуққа ташлаб, қудуқни тупроқ билан кўмиб юборган.

Ички ишлар бошқармаси маълумотларига кўра, Косон туманида яшовчи ушбу эркак муқаддам судланган бўлиб, мунтазам равишда спиртли ичимликлар истеъмол қилган ва уйида жанжал қилган. Унинг иккита хотини борлиги ҳам маълум бўлди.

Қасддан одам ўлдириш бўйича ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей