1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
12 ноября, 16:45 887 0

Тошкент вилоятида ИИБ ходимлари фуқарони уриб, кийимсиз кўчага чиқариб қўйганлиги айтилди — видео

Жабрланган эркак видеомурожаат қилиб чиқда. Вилоят ИИБ ҳолатга изоҳ берди.
Тошкент вилоятида ИИБ ходимлари фуқарони уриб, кийимсиз кўчага чиқариб қўйганлиги айтилди  — видео
Фото: видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Зангиота туманида яшовчи эркак ИИБ ходимлари уни уриб, кийимсиз кўчага чиқариб қўйганини айтиб, мурожаат қилди. 

Тошкент вилояти ИИБ матбуот котибининг берган маълумотига кўра, жорий йилнинг 11 ноябрь куни кечки соат 20:00 ларда Зангиота тумани "Рамадон" МФЙда яшовчи аёл У.Х. мурожаат қилиб, 47 ёшли ишсиз ўғли У.М. мунтазам равишда спиртли ичимлик истеъмол қилишини, айни вақтда уйда жанжал қилиб, онаси ва яқинларига тазйиқ ўтказаётганлигини айтиб, ёрдам сўраган.

ИИБ ходимлари воқеа жойига бориб, У.М.ни қўлга олиб, унга нисбатан МЖтКнинг 183 (майда безорилик), 187 (жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш) ҳамда 194 (ИИО ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддалари билан материаллар расмийлаштириш вақтида, У.М. ИИБнинг маъмурий биносидан қочиб кетиб, гўёки унга нисбатан куч ишлатилганлиги ҳақида ёлғон маълумотларни тарқатган.

Шунингдек, У.М. ИИБ биносига олиб келинган вақтида тез тиббий ёрдам бўлими кўригидан ўтказилган. 

Бўлим маълумотномасига кўра, У.М.да мастлик ҳолати ва чап юзида шилинган жароҳати борлиги кўрсатилган.

Ҳозирда фуқаро У.М. ИИОга олиб келинган ҳамда унга нисбатан, юқоридаги моддаларга қўшимча равишда МЖтКнинг 40-моддаси (туҳмат) билан материаллар расмийлаштирилиб, судга тақдим этилган.

 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей