1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
12 ноября, 13:58 731 0

Самарқандда хотини ва қайнонасини уриб ўлдирган эркак 24,5 йилга қамалди

У турмуш ўртоғининг ота уйида жанжал қилиб, қайнукасини ҳам калтаклаган.
Самарқандда хотини ва қайнонасини уриб ўлдирган эркак 24,5 йилга қамалди
Фото: видеодан кадр
Самарқанд вилоятида хотини ва қайнонасини ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби хабар берди. 

Жорий йилнинг 18 июль куни соат 23:00 ларда Пастарғом тумани Чандир қишлоғида яшовчи О. спиртли ичимлик ва гиёҳванд модда таъсирида аразлаб, ота уйига кетиб қолган аёлининг олдига борган.

У ерда олдиндан келишмай юрган қайнонаси ва хотини билан жанжаллашиб, уларни қўл ва оёқлари билан шавқатсизларча калтаклаган. 

Бунга гувоҳ бўлган турмуш ўртоғининг укасини ҳам дўппослаган. Баданнинг турли жойларига берилган зарбалар оқибатида турмуш ўртоғи ва қайнонаси вафот этган.

“Хотинимни олиб кетиш учун боргандим. Қайнонам билан қайнукам олиб кетмайсан деб, менга ташланиб қолишди. Мен шок ҳолатга тушиб, уларга қўл кўтариб қўйдим”, - дейди судланувчи суд залида.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи О. ЖКнинг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида 24 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилинди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей