1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
12 ноября, 13:32 186 0

Тошкент вилоятида ходимларини ойлик тўламасдан ишлатган МТТ раҳбари жазоланди

Дам олиш кунида ҳам ишга жалб қилинган ходимлар мурожаат билан чиқишди. Меҳнат вазирлиги ҳолат бўйича маълумот берди.
Тошкент вилоятида ходимларини ойлик тўламасдан ишлатган МТТ раҳбари жазоланди
Фото: samudo.uz / Иллюстрация
Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Ўрта Чирчиқ туманидаги МТТ ходимлари мурожаат билан чиқишди.

“10 ноябрь бўлишига қарамай, ойлик берилмаган. Тумандаги барча МТТ ходимлари бир овоздан бош кўтармоқчимиз. Шанбалик, кўчат экиш, барини қилиш шарт. Аммо, нега ойлик маош вақтида берилмаяпти”, - дейилади мурожаатда.

Шундан сўнг, ҳолат юзасидан Тошкент вилояти меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш давомида Ўрта Чирчиқ тумани МТТ ходимларига жорий йилнинг октябрь ойи учун ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги ҳамда шанба куни ишга жалб қилиш бўйича буйруқ расмийлаштирилмаганлиги аниқланди.

Юқоридагиларга асосан, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан Мактабгача таълим ташкилоти ходимларига тўланиши лозим бўлган жами 539 млн 892 минг 700 сўм ойлик иш ҳақи ундириб берилди.

Шунингдек, Ўрта Чирчиқ тумани МТБ  бошлиғи томонидан меҳнат кодексининг 154, 161 ва 157-моддалари талаблари бузилганлиги юзасидан ташкилот раҳбарига нисбатан МЖТКнинг 49-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жарима қўлланилди.

Маълумот учун, МЖТКнинг 49-моддасида БҲМнинг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солиши белгиланган. (1 БҲМ — 270 минг сўм).
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей