1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
11 ноября, 21:39 618 0

Андижон шаҳар ҳокими телефонда фуқарони номақбул сўзлар билан ҳақоратлади — аудио

Уйи "снос"га тушган фуқаро ҳокимга ижара пули ва Gentra беришини сўраб телефон қилган. Қайта-қайта телефон қўнғироқларидан чарчаган ҳоким фуқарога "тушунтириб қўйди".
Андижон шаҳар ҳокими телефонда фуқарони номақбул сўзлар билан ҳақоратлади — аудио
Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар ҳокими дея айтилган шахс телефонда бошқа бир фуқарони номақбул сўзлар билан ҳақорат қилгани аудиоси тарқалди.

Унда фуқаро "снос"га тушгани сабаб шаҳар ҳокимидан ижара пулларини тўлаб беришини талаб қилган.

Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, тарқалган аудиоёзув ҳақиқатдан ҳам Андижон шаҳар ҳокими Баҳромжон Ҳайдаровга тегишли эканлиги ўз тасдиғини топган.

Хабарга кўра, О.Н истиқомат қиладиган икки қаватли уй ҳозирги кунда шу жойга кўп қаватли уй-жой мажмуасини қурилаётгани сабаб "снос"га тушган.

Аммо, О.Н ижарага чиқарилиб, унга ижара пуллари доимий равишда тўлаб келинмоқда.

Маълум бўлишича, О.Н. шаҳар ҳокимига доимий равишда, кунига 10-15 маротабадан телефон қилиб, 2 хонали 52 кв.метрдан иборат бўлган уйи ўрнига шаҳар марказидан 400 кв.метрдан иборат бўлган уй-жой ва Gentra автомобили ундириб беришлигини айтиб, шаҳар ҳокимини доимий обрўсизлантириб келган. 

Қайд этилишича, О.Н.нинг "снос"га тушган хонадонга нисбатан уй-жойга бўлган эгалик ҳуқуқи мавжуд эмаслиги маълум бўлди. Аслида эса уй-жой онасининг номида эканлиги ва О.Н.нинг онаси билан келишган ҳолда янги қурилаётган уй-жойдан хонадон ажратиб берилган.

"Андижон шаҳар ҳокимининг фуқаро билан мулоқоти давомида ишлатган ҳақоратли сўзлари учун Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан алоҳида ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қиламиз",- дейилади хабарда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей