1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
11 ноября, 16:08 261 0

Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш саммитида қатнашиш учун Туркияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев президентликка қайта сайланганидан кейин илк хорижий ташриф билан Истанбулга сафарни амалга оширди.
Шавкат Мирзиёев Туркий кенгаш саммитида қатнашиш учун Туркияга жўнаб кетди
Фото: president.uz
Бугун, 11 ноябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнаб кетди.


Бўлажак олий даражадаги учрашувда Кенгаш доирасидаги кўп қиррали муносабатларни, жумладан, савдо, инвестициялар, “яшил” иқтисодиёт, рақамли технологиялар, транспорт ва коммуникациялар, маданий-гуманитар алмашинув соҳаларидаги алоқаларни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилади.

Саммит якунида ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ва кўп томонлама шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган қўшма ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Давлат раҳбари ташрифи давомида Истанбул шаҳрида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей