1 USD = 10787.03 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Иқтисодиёт
11 ноября, 14:51 911 1

Ўзбекистонда 2022 йилда электр энергияси ва табиий газ нархи ошиши кутилмоқда

Ҳисоб палатаси 2022 йил учун давлат бюджети юзасидан хулоса берди.
Ўзбекистонда 2022 йилда электр энергияси ва табиий газ нархи ошиши кутилмоқда
Фото: t.me/hetmuloqot
Ҳисоб палатасининг 2022 йил учун бюджетнома бўйича берган хулосаси маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонда электр энергияси ва табиий газни ички истеъмолчиларга сотиш нархи, иссиқ сув ва иссиқлик, совуқ сув ва канализация тарифлари ошиши кутилмоқда.


Қайд этилишича, 2020-2021 йилларда истеъмол нархлари индексини ҳисоблаш базасида юқори вазнни эгалловчи энергия ресурслари, жумладан электр энергияси ва табиий газни ички истеъмолчиларга сотиш нархи деярли ўзгармаган.

Бюджетномага мувофиқ мазкур ресурслар нархлари 2022 йилда индексация қилиниши кўзда тутилмоқда.

Ҳисоб палатасининг ҳисоб-китобларга кўра, ушбу товар ва хизматлар нархининг ошиши, уларнинг истеъмол нархлари индексини ҳисоблашдаги вазнидан келиб чиқиб, умумий индекс миқдорининг 1,52 ф.д.га ошишига олиб келади.

Ҳисоб палатасининг маълум қилишича, юқоридагилардан келиб чиқиб, энергия ресурслари тариф нархларининг 2022 йилда кескин оширилиши фонида, жорий инфляция даражасининг ўтган йилга нисбатан пасайишини таъминлаш учун бошқа истеъмол товар ва хизматлар нархлари ўсиш суръатларини сезиларли даражада пасайтириш талаб этилади.

Бунинг учун ҳукумат ҳамда тармоқ вазирлик ва идораларига истеъмол таркибидаги юқори вазнга эга озиқ-овқат (гўшт, ун маҳсулотлари, мева-сабзавотлар), ноозиқ-овқат товарлари (кийим-кечак, қурилиш моллари) ва бошқа хизматлар (транспорт ва алоқа)га бўлган талабни тўлақонли таъминлаш орқали, улар нархларининг барқарорлиги таъминлаш чораларини кўриш тавсия этилади.
Комментарии
  • DAR_influvac
    DAR_influvac 11 ноября, 15:16

    Ничего страшного денег много зарплаты по 1000 $, а продукты все дешёвые. Если что все деревья срубим которые в это году посадили и перейдём на тариф каменный век.

Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей