1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Тайинлов
11 ноября, 09:19 441 0

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ўзгарди

Ўзбекистон cоғлиқни сақлаш вазири лавозимига Беҳзод Анварович Мусаев тайинланди.
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ўзгарди
Фото: t.me/qonunchilikpalatasi
Бугунги кунгача бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Беҳзод Анварович Мусаев номзоди депутатлар томонидан кўриб чиқилиб, тасдиқланди. Бу ҳақда UzNews.uz мухбири хабар бермоқда.

Кейинроқ Nigoҳ Telegram-каналида Шавкат Мирзиёев Беҳзод Мусаевн соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинлангани тўғрисида фармон имзолагани ҳақида хабар берилди.

​​​
Маълумот учун, Беҳзод Мусаев 2020 йилда бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

2020 йил ноябрь ойидан мазкур тайинловга қадар, Абдуҳаким Ҳожибоев соғлиқни сақлаш вазири лавозимда ишлаб келаётган эди.

Мавжуд маълумотларга кўра, Беҳзод Мусаевга ўрнини бўшатиб берган собиқ вазир Абдуҳаким Ҳожибоев Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига ўтмоқда. Аммо, Ҳожибоевнинг янги лавозими ҳозирча маълум эмас.
 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей