1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Спорт
11 ноября, 10:00 119 0

Ўзбекистонда янги спорт ташкилоти – Skeyt Oʼzbekiston ассоциацияси таъсис этилади

Энди ўзбекистонлик скейтбордчилар Париж-2024 Олимпиадасига лицензия олиш учун кураш олиб боришади.
Ўзбекистонда янги спорт ташкилоти – Skeyt Oʼzbekiston ассоциацияси таъсис этилади
Фото: Фаррух Ахтамов
Ўзбекистонда янги спорт ташкилоти – Skeyt Oʼzbekiston ассоциациясининг таъсис йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Туризм ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 


Конференцияда Skeyt Oʼzbekiston ассоциацияси раиси этиб, бир овоздан Азиз Аҳмедов ҳамда бош котиб лавозимига Камол Усмонов сайланди.

Маълумот берилишича, ушбу ассоциациянинг ташкил этилиши янги Ўзбекистон ёшлари учун катта имкониятлар эшигини очади, яъни, энди скейтбординг ва роллер спорт турлари бўйича ёшларда нуфузли халқаро мусобақаларда иштирок этиш имконияти пайдо бўлиб, мамлакатда ушбу спорт турларига ихтисослашган замонавий иншоотларни барпо этишга замин яратилади.

Бугунги кунда жаҳоннинг World Skate ассоциацияси билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилган бўлиб, ушбу спорт турини Ўзбекистонда ривожлантириш ҳамда спортчиларни нуфузли халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриши ва иштирок этиши учун музокаралар олиб борилмоқда.

Шунингдек, конференцияда янги ташкил этилаётган ассоциация олдида турган масалалар ҳамда истиқболли режалар юзасидан келишиб олинди.

Маълумот учун, Skeyt Oʼzbekiston ассоциацияси қуйидаги спорт турларини ўз ичига олади: 

Кейтбординг, роллерда конькида учиш, роллерда фигурали учиш, роллерда юқори тезлик, роликли конькида эркин услуб, шунингдек, эркин слалом, роллерда хоккей, роллер дерби ва скутер, шунингдек, эркин скутер.

Ўзбекистонлик скейтбордчилар учун Париж-2024 Олимпиадасига 12 та лицензия олиш имконияти мавжуд.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей