1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
10 ноября, 21:35 278 0

Энергетика вазирлиги электр энергиясидаги узилишларнинг тўртта сабабини айтди

Aҳолининг электр энергиясидан узилишига сабаблардан бири, ўтган ҳафта кузатилган чанг бўрони бўлди.
Энергетика вазирлиги электр энергиясидаги узилишларнинг тўртта сабабини айтди
Фото: UzNews.uz
Энергетика вазирлиги  бир нечта омиллар сабаб электр энергияси таъминотида узилишлар юзага келгани ҳақида маълум қилди.

Биринчиси, жорий йилнинг 4-5 ноябрь кунлари мамлакатнинг айрим ҳудудларида кучли шамол ва чанг-қумли бўрон кузатилди. Бунинг натижасида, электр энергиясини ишлаб чиқарувчи 2 та йирик – Тошкент ва Сирдарё иссиқлик электр станцияларининг энергоқурилмаларини қалин қопламали чанг босиб қолди. Бу эса, бевосита ишлаб чиқариш ҳажмини кескин камайишига олиб келди. 

Иккинчиси, мамлакатда сув ресурслари ўртача кўп йиллик кўрсаткичларга нисбатан паст. Яъни жорий йил сув ҳажми камайгани сабабли гидроэлектр станцияларда йил якунига қадар 5 млрд кВт.соат ёки режага нисбатан 1 млрд 500 млн кВт.соатга кам электр энергияси ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Бу эса, қарийб 23 фоизга камлигини англатади.

Электр узилишларининг учинчи сабаби энергия ресурслардан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланилмагани қайд этилди.

Тўртинчи сабаб, ўтказилаётган ўрганишлар жараёнида электр ва газ тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари ҳам аниқланган. Жорий йилнинг 9 ойи ичида ўтказилган ўрганишлар натижасида электр энергиясидан фойдаланиш бўйича 706 та қоидабузарлик ҳолатлари ва газ тармоғига 2535 та ҳолатда ноқонуний уланишлар аниқланган.

Шунингдек, Энергетика вазирлиги куз-қиш мавсумида истеъмолчиларга 34 миллиард 152 миллион кВт/соат электр энергияси етказиб берилишини таъкидлади. Бу ўтган мавсумга нисбатан 12,5 фоизга кўпдир.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей