1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
10 ноября, 16:45 781 0

Фарғонада ота ўз қизларига тегажоғлик қилгани айтилмоқда

Қизларнинг онаси эри уни уриб, кўчага ҳайдаб юборганини айтиб, мурожaат билан чиқди. Вилоят ИИБ ҳолат бўйича маълумот берди.
Фарғонада ота ўз қизларига тегажоғлик қилгани айтилмоқда
Фото: видеодан кадр
Аввалроқ, ижтимоий тармоқда, Фарғона вилояти Олтиариқ туманида яшовчи Ҳ.Ю. эри уни ва фарзандларини уйидан ҳайдаб юборгани, бирга яшаган даврларида гиёҳванд модда истеъмол қилиб, қизларига тегажоғлиқ қилганини айтиб, мурожаат қилди.

Шундан сўнг, вилоят ИИБ ҳолат бўйича ўрганиш олиб борган.

Маълум бўлишича, Ҳ.Ю.нинг эри У.Ю. муқаддам МЖтКнинг 52-моддасига (енгил тан жароҳати етказиш) асосан маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бунга қарамай, вояга етмаган қизини уриб, тан жароҳати етказгани учун ЖКнинг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, дастлабки тергов жараёнлари олиб борилган. Иш жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди томонидан кўриб чиқилиб, унга нисбатан тегишли жазо тайинланганлиги аниқланди.

Қайд этилишича, У.Ю. ўз уйида гиёҳванд восита етиштиргани ёки истеъмол қилгани, ўз қизларига нисбатан тегажаклик қилгани юзасидан ИИОга мурожаат келиб тушмаган.

“Шу сабабли юқорида келтирилган холатларга ҳуқуқий баҳо бериш учун терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.

Мурожаатда айтилган ИИО ходимлари юзасидан айтилган хабарлар бўйича вилоят ИИБ томонидан хизмати текшируви тайинланган. Мазкур ҳолат Фарғона вилояти прокурори ва ИИБ бошлиғи томонидан алоҳида назоратга олинган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей