1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
10 ноября, 11:52 586 0

Ободонлаштириш ишларини қониқарсиз бажарган 12 та туман ҳокимлари жазоланди

Президент тегишли вилоятлар раҳбарларига ҳокимларга нисбатан интизомий чоралар кўриш бўйича топшириқлар берди.
Ободонлаштириш ишларини қониқарсиз бажарган 12 та туман ҳокимлари жазоланди
Фото: president.uz
Кеча Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтказилган видеоселектор сўнгида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича вазифалар ижроси ҳам кўриб чиқилди.

Ўтган ҳафта бўлган видеоселекторда бу борадаги барча масалалар туман даражасида бирма-бир тушунтириб берилган эди. Охирги 3-4 кун мамлакатга ёпирилган чанг бўронлари ушбу дастур қанчалик тўғри эканини яққол кўрсатди.

“Бир нарсани аниқ тушуниш керак, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари уч кун муддатда ўзининг ҳудудида халққа мурожаат қилади, президент ва Сенатга қилинган ишлар ҳақида ҳар ойда ҳисобот беради. Бунда қўшиб ёзиш, рақамларни бўрттириб кўрсатиш, пала-партиш ишлар кетмайди”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Таъкидланишича, Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширишга фаол киришилган.

Лекин Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида дарахт экиш анча ортда қолмоқда.

Қўшработ, Каттақўрғон, Томди, Дўстлик, Арнасой, Фориш, Янгиариқ, Шеробод, Термиз, Музработ, Ғузор, Китоб туманларида кўчат экиш ишлари ҳалигача бошланмаган. Йиғилишда ушбу туман ҳокимлари қатъий огоҳлантирилди.

Тегишли вилоятлар ҳокимларига ушбу туман ҳокимларига интизомий чора кўриш бўйича топшириқ берилди.
Вазирлик, тармоқ, корхона раҳбарлари ўз тизимида режалар бажарилишига масъул бўлиши таъкидланди. Бунинг учун ҳар бир вазирлик, идора, вилоят ёки туман ва шаҳар ҳокими ўзига мажбурият олиши айтилди.

Президент икки кун муддатда ҳар бир ташкилот, туман ва маҳалла кесимида кўчат экиш графикларини тасдиқлаш бўйича топшириқ берди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей