1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
10 ноября, 11:11 157 0

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Лондон фонд биржасида $700 млн миқдорида дебют еврооблигацияларини муваффақиятли жойлаштирди

Жамиятнинг халқаро облигациялари Европа ва Осиё мамлакатларидан қатнашган 120 дан ортиқ инвесторлар орасида тақсимланди.
Фото: "Ўзбекнефтгаз" Матбуот хизмати
Ўзбекистон президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ–6155 сонли фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 ноябрдаги 668-сон қарорига мувофиқ амалга оширилаётган трансформация жараёнларини давом эттириш ҳамда молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш мақсадида Молия вазирлиги кўмагида "Ўзбекнефтгаз" АЖ ўз тарихида илк бор Лондон фонд биржасида RegS/144A форматида 7 йил муддатлик 700,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги еврооблигацияларини муваффақиятли жойлаштирди.

Бу, ўз навбатида, жамиятнинг трансформация ва дунёдаги энг яхши бизнес-амалиётларни жорий этиш бўйича тизимли ишларнинг натижаси ҳисобланади, жумладан:

– Ernst&Young (Буюк Британия) халқаро аудиторлик компанияси томонидан жамиятнинг 2017–2020 йиллар ва 2021 йилнинг 1-ярим йиллиги учун жамиятнинг МҲХСга асосан консолидациялашган молиявий ҳисоботлари аудити ўтказилди;

– "Fitch Ratings" ва "S&P" халқаро рейтинг агентликлари томонидан (BB–/барқарор) даражасидаги корпоратив рейтинг ва эмиссиясига рейтинг берилди;

– облигацияларни чиқариш учун "CITI Group", "JP Morgan" (АҚШ), "Mitsubishi UFG" (Япония) ва "Газпромбанк" АЖ (РФ) каби ташкилотчи банклар жалб қилинди;

– барча турдаги юридик экспертизалар (аудиторлик, молиявий, бошқарув) ўтказилди.


Юқоридаги тадбирларни амалга ошириш натижасида халқаро облигацияларни чиқариш доирасида жорий йилнинг 5 ва 8 ноябрь кунлари ўтказилган roadshow давомида потенциал инвесторларга Жамият фаолияти хақида тақдимот ўтказилди.

Шу билан бирга, Roadshow давомида АҚШ, Европа, Россия Федерацияси ва Осиё мамлакатларидан 35 дан ортиқ институционал инвесторлар билан телеконференция (Global Investor Call) ва йирик халқаро 28 та инвесторлар билан индивидуал учрашувлар ўтказишга эришилди.

Олиб борилган маркетинг ўрганишлар натижасида 9 ноябрь ҳолатига ташкилотчи банклар (Bank GPB International S.A., Citigroup Global Markets Limited, J.P. Morgan Securities plc. ва MUFG Securities EMEA plc) томонидан Жамиятнинг еврооблигацияларининг бошланғич фоиз ставкаси 5,00% миқдорида белгиланди.


Натижада жами 1,9 миллиард АҚШ доллари (ташкилотчи банклар буюртманомаларисиз – 1,7 миллиард АҚШ доллари) миқдоридаги буюртманомалар келиб тушди ва иштирокчиларнинг сифат ва миқдори таҳлили натижасига кўра якуний фоиз ставкаси 4,75% гача туширилди.

Жамиятнинг халқаро облигациялари Буюк Британия, АҚШ, Германия, Европа хамда Осиё мамлакатларидан қатнашган 120 дан ортиқ инвесторлар орасида тақсимланди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги жамоанинг бир неча кунлик тинимсиз меҳнати ўз натижасини берди.

Жамиятнинг халқаро облигациялари тақсимланиши жараёнида Жамоатчилик вакиллари, журналистлар, блогерлар ҳам иштирок этишди.





"Ўзбекнефтгаз" Матбуот хизмати
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей