1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Иқтисодиёт
10 ноября, 08:58 203 0

“Cабзи нархи 4-5 баравар пасайган, шу нарх 2022 йилнинг баҳоригача сақланиб қолади” — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Вазирлик бу йил мамлакатда етиштирилган сабзи ва унинг нархи бўйича маълумот берди.
“Cабзи нархи 4-5 баравар пасайган, шу нарх 2022 йилнинг баҳоригача сақланиб қолади” — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистонда ноябрь ойидаги сабзининг нархини 2021 йил июнь ойи билан таққослаганда 4-5 баробаргача тушган. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Вазирликнинг прогнозларига кўра, 2022 йил баҳорида кутиладиган янги ҳосилга қадар сабзининг нархи шу даражада сақланиб қолади.

Маълумот берилишича, 20 июнь ҳолатига кўра, 1 кг сабзининг ўртача чакана нархи 6-10 минг сўмни ташкил этган бўлса, бугунги кунда (2021 йил октябр-ноябрь) 2 минг сўмгача тушди, даланинг ўзидаги ўртача харид нархи эса 1 кг сабзи учун 1-1,5 минг сўм атрофида.

Жорий йил барча тоифа хўжаликларида сабзи жами 124,4 минг гектар (ўтган йилга қараганда, 18,2 минг гектарга кўп) майдонда экилди. 2021 йилда етиштирилган 2 млн тоннадан ортиқ ҳосилдан (ўрим-йиғим ишлари давом этяпти) асосий қисми ички бозор эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилмоқда.

Бунда такрорий экиндан йиғилган 140 минг тонна сабзи қишки-баҳорги мавсумда аҳоли таъминоти учун захирага олинади.

2021 йил 1 ноябрь ҳолатига кўра, жами 50,5 минг тонна ёки ўтган йилги шу даврга нисбатан 17 фоиз (43,4 тн)га кўп сабзи экспорт қилинди. Экспорт қилинган сабзининг 65 фоизи апрель-июнь ойлари, яъни “эртапишар сабзи” мавсумига тўғри келди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей