1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
9 ноября, 17:13 257 0

Президент республикадаги кўплаб ўлим ҳолатларининг сабабини айтди

30 ёшдан 70 ёшгача бўлган фуқаролар орасидаги ўлим ҳолатларининг 50 фоиздан ортиғи юрак-қон томир касалликлари билан боғлиқ.

Президент республикадаги кўплаб ўлим ҳолатларининг сабабини айтди
Фото: president.uz

Бугун, 9 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев раислигида юрак қон-томир ва эндокрин касалликларнинг олдини олиш ва уларни даволаш тизимини такомиллаштиришга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Йиғилиш давомида президент кардиология соҳасидаги муаммоли масалаларни кўриб чиқди.

Қайд этилишича, 30-70 ёшдаги аҳоли ўртасида ўлим ҳолатларининг 53 фоизи ҳанузгача юрак-қон томир касалликлари билан боғлиқ.

Охирги беш йилда юрак-қон томир касалликлари 20 фоизга ҳатто ёшлар орасида ҳам кўпайган. 40 ёшдан юқори аҳолининг 20-25 фоизида эса гипертония аломатлари мавжуд.

Ўтказилган хатловлар натижасига кўра, республика бўйича 4 миллионга яқин аҳоли орасида юрак-қон томир касалликлари аниқланган бўлиб, бу умумий аҳолининг 12 фоизини ташкил этади.

Хусусан, бундай касалликларга чалинган аҳоли сони Наманганда – 18 фоиз (450 минг), Фарғонада – 17 фоиз (600 минг), Бухорода – 14 фоиз (230 минг), Қашқадарёда – 13 фоизни (470 минг) ташкил этган. Ҳудудлардаги кўрсаткичлар мамлакат бўйича ўртачадан юқори.

Тошкент шаҳри, Бухоро, Навоий ва Тошкент вилоятларида эса юрак-қон томир касалликларининг оғир асоратлари қолган ҳудудларга нисбатан баланд.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей