1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
9 ноября, 11:35 600 0

Ерга 3 та футбол майдони ўрнини эгаллайдиган астероид яқинлашади

Потенциал хавфли астероид Ерга минимал масофада яқинлашади.
Ерга 3 та футбол майдони ўрнини эгаллайдиган астероид яқинлашади
Фото: ria.ru
Ерга ноябрь ойининг ўрталарида диаметри 170 дан 380 метргача бўлган потенциал хавфли 2004 UE астероиди яқинлашади, дея хабар бермоқда РИА Новости NASA маълумотларига таяниб.

Маълум бўлишича, астероид 13 ноябрь куни Ерга минимал масофада яқинлашади. 

NASA’нинг ҳисоб-китобларига кўра, мазкур самовий жисм сайёрадан 4 миллион километр узоқликда учиб ўтади. Бу Ердан Ойгача бўлган масофадан 11 баравар ортиқ масофани ташкил этади.

Маълумотга кўра, астероид 2004 UE “Аполлон” гуруҳига мансуб бўлиб, парвоз йўли орбита билан кесишадиган потенциал хавфли астероид ҳисобланади. Шу билан бирга, у биринчи марта 2004 йилда аниқлангани ва 2051 йилда Ерга яна яқинлашиши мумкинлиги айтилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей