1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
9 ноября, 11:15 1066 0

Андижонда 18 ёшли йигит калтакланиб, каналга ташлаб юборилгани айтилди

Бош прокуратура ҳолат бўйича маълумот берди.
Андижонда 18 ёшли йигит калтакланиб, каналга ташлаб юборилгани айтилди
Фото: UzNews.uz
Аввалроқ, ижтимоий тармоқда, Балиқчи туманида 2003 ва 1996 йилда туғилган икки йигит қиз сабабли ўзаро жанжаллашиб қолган. Унаштирилган қизи 2003 йилда туғилган йигит билан олдин ҳам, унаштирувдан кейин ҳам учрашиб юрганини билган 26 ёшли йигит, ўша болани уриб, каналга ташлаб юборгани ҳақидаги хабар тарқалди. 

Шундан сўнг Бош прокуратура ҳолат бўйича маълумот берди.

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Л.З. яшаш хонадонидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Мазкур ҳолатда Л.З. қотиллик қурбони бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, ушбу вазиятда келгусида тергов йўли билан текшириб, аниқлик киритиш мақсадида жорий йилнинг 7 ноябрь куни ЖКнинг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатларини ўтказиш билан бир қаторда, бедарак йўқолган Л.З.ни топиш юзасидан барча тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда. Тергов натижаси юзасидан қўшимча хабар қилинади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей