1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
9 ноября, 10:30 324 0

Кўп пиёда юрганларга пул берувчи платформа қайта кўриб чиқилади

1hls.uz иловасида ҳақиқатда пиёда юрганлигини аниқловчи механизм жорий этилади.
Кўп пиёда юрганларга пул берувчи платформа қайта кўриб чиқилади
Фото: UzNews.uz
Sog‘lom turmush tarzi платформасини янада такомиллаштириш бўйича президент қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Молия вазирлиги томонидан Sog‘lom turmush tarzi платформаси орқали амалга ошириладиган тўловларни 2022 йил учун Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади ҳамда 2022 йил 1 январдан бошлаб Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан уларни тўлиқ ҳажмда тўлаб берилишини таъминланади.

Шунингдек, 2022 йил 1 январга қадар мазкур платформасини такомиллаштирилиб ахборот дастурида фуқаролар томонидан белгиланган масофани ҳақиқатда босиб ўтганлигини тасдиқловчи механизмларни қайта кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ўзбекистонда аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида Sog‘lom turmush tarzi платформаси жорий қилиниб, энг кўп пиёда юрганларга пул тўлаб берилиши ҳақида хабар бергандик.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей