1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
9 ноября, 08:59 453 0

Япония ўзбекистонлик аёл тикувчиларни $1000 дан ортиқ маош билан ишга олмоқчи

Тикувчиликка тайёргарлик курсидаги ўқиш даврида ҳам ойлик тўланади.
Япония ўзбекистонлик аёл тикувчиларни $1000 дан ортиқ маош билан ишга олмоқчи
Фото: uzts.uz
Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хабар беришича, тикувчилик соҳасида етарли тажриба ва кўникмаларга эга бўлган аёллар Япониядаги мавжуд бўш иш ўринларига ишга таклиф этилади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

— 18-35 ёшда бўлиши;

— 6 ойлик иш тажрибасига эга бўлиши;

— Зарарли одатларга эга бўлмаслиги;

— Япон тилини базавий даражада билиши;

— Иш вақти: 5 кун 8 соатдан.

Маълумот берилишича, иш ҳақи 1 ойлик тайёргарлик курси даврида 60 минг япон йени (525 АҚШ доллари), 2-ойдан 122,091 япония йени (1068 АҚШ доллари), барча солиқлар ва уй-жой тўловларини ҳисобга олган ҳолда, тўланади.

Йўл харажатлари (икки томонлама авиачипта) иш берувчи томонидан қопланади.

Хабарда, номзодлар +998 71 202-33-55 (ички рақам: 66 ва 17) рақами орқали мурожаат қилишлари сўралган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей