1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
8 ноября, 21:22 190 0

Авиакасса Москва ва Санкт-Петербургга мавжуд бўлмаган рейслар учун чипта сотгани маълум бўлди

Алданган йўловчилар Навоийдан учиб кета олмай, аэропорт биносида тўпланиб қолган. Uzbekistan Airports мазкур вазият юзасидан изоҳ берди ва авиакасса фуқароларга пулларини қайтаришини маълум қилди.

Авиакасса Москва ва Санкт-Петербургга мавжуд бўлмаган рейслар учун чипта сотгани маълум бўлди
Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари» матбуот хизмати

Бугун, 8 ноябрь куни «Навоий» халқаро аэропортида Россиянинг IFly авиакомпаниясининг рейслари орқали Навоий – Москва ва Навоий – Санкт-Петербург йўналишлари бўйича учиб кетиш учун 200га яқин одам тўпланган. Лекин, ушбу рейслар жадвалда бўлмаган.

Аниқланишича, йўловчилар чипталарни «Бухоро шарқи» компаниясининг Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарларида жойлашган филиалларидан харид қилишган.

Қайд этилишича, аэропорт ходимлари чипта сотган компания билан боғланиб, йўловчиларга керакли маълумотларни беришни ва юзага келган вазиятни тартибга солишни талаб қилишган.

«Компания вакиллари барча йўловчиларга чипта пуллари қайтарилишини маълум қилди», - дейилади хабарда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей