1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
8 ноября, 18:10 931 0

Тошкентда шар сотувчи йигитлар билан қўриқлаш хизмати ходимлари ўртасида жанжал содир бўлди

ИИББ истироҳат боғидаги ҳолат бўйича маълумот берди.
Тошкентда шар сотувчи йигитлар билан қўриқлаш хизмати ходимлари ўртасида жанжал содир бўлди
Фото: видеодан кадр
Аввалроқ, Тошкентдаги кўнгилочар дам олиш масканида шар сотувчи йигитлар билан қўриқлаш хизмати ходимлари ўртасида жанжал содир бўлгани акс этган видео тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, жорий йилнинг 6 ноябрь куни тахминан соат 22:30 ларда Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган Magic City кўнгилочар дам олиш масканида газ тўлдирилган шарларни сотувчи йигитлар 21 ёшли У.Д., 19 ёшли А.Х. 18 ёшли. И.У. ва 17 ёшли М.Т.лар ноқонуний савдо қилаётгани учун мажмуанинг қўриқлаш хизмати ходимлари томонидан чиқариб юборилаётганда улар ўртасида ўзаро жанжал юз берган.

Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей