1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
8 ноября, 15:52 264 0

“Монополистлар истеъмолчилар билан нимани хоҳласа шуни қилиб ётибди” — Кушербаев — видео

Депутат Расул Кушербаев UzNews.uz'га берган интервьюсида UzAuto Motors ва бошқа монополистларни “паразит” — давлатга юк, деб атади.
“Монополистлар истеъмолчилар билан нимани хоҳласа шуни қилиб ётибди” — Кушербаев — видео
Фото: UzNews.uz
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев UzNews.uz'га берган интервьюсида, мамлакатда монополияни минимал даражага тушириш ҳақида таклиф берди.  

"Монополияни тўлиқ 100 фоиз йўқотишни иложи йўқдир, лекин уни жуда ҳам минимал даражага камайтириш мумкин. Яъни давлат бу функцияларни хусусий секторга бериши керак. Масалан, UzAuto Motors истеъмолчилар ҳуқуқларини бузадиган ва айрим органларимиз мана шунга келганда кўз юмадиган монопол ташкилот. Монопол ташкилотлар "паразит", яъни бу давлатга юк. Давлатни бўйнида имтиёзлар орқали яшамаса ўзи яшолмайди. Бозорни ҳалол, очиқ қилиб қўйиб бериши керак. Одамлар ўзи танлаб олсин. Мана шу ерда рақобат бўлади ва сифат устида ишлаш бошланади. Истеъмолчини устидан калака қилмайди. Ҳозирги бизни шароитимизда истеъмолчиларимизнинг ҳуқуқлари энг паст даражага тушиб қолган. Истеъмолчилар устидан нима истаса шуни қилиб ётибди, мана шу монополистлар", - деди Расул Кушербаев
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей