1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
8 ноября, 14:28 665 0

Қашқадарёда ака ўз укасини оёқ-қўлини боғлаб, бензин билан ёқиб юборди

Онасини ҳақоратланишига чидолмаган ака ўз укасининг қотилига айланди. Бош прокуратура ҳолат бўйича маълумот берди.
Қашқадарёда ака ўз укасини оёқ-қўлини боғлаб, бензин билан ёқиб юборди
Фото: UzNews.uz
2021 йил 1 ноябрь куни Ғузор тумани “Пачкамар” МФЙ Пачкамар қишлоғида ака ўз укасини оёқ-қўлини сим билан боғлаб, ёқиб юборди. Бу ҳақда бош прокуратура матбуот котиби UzNews.uz’га хабар берди.

Аниқланишича, 2021 йил 31 октябрь куни соат 14:00 ларда 38 ёшли А.Э. маст ҳолатда онаси Д.С. билан жанжаллашиб, уни ҳақоратлаб уйдан чиқиб кетган.

Буни эшитган  А.Э.нинг 43 ёшли акаси К.Э. жаҳли чиқиб, А.Э. шу қишлоқдаги чойхонада синфдошлари билан ароқ ичиб ўтирганлигини билиб, чойхонага борган ҳамда укасини ўзининг Gentra’сида уйига олиб келиб, уни урган.

Шундан сўнг, А.Э.ни қўл ва оёқларини сим билан боғлаб, шу куни соат 22:00 ларда уни ўлдириш мақсадида, ўзининг автомашинаси юкхонасига жойлаб, шу туманинг Пачкамар қишлоғидаги адирликка олиб борган ва устига бензин сепиб, ёқиб юборган. 

Маълумот берилишича, марҳум А.Э. маст ҳолатда доимий равишда онаси Д.С.ни уятли сўзлар билан ҳақоратлаб, жанжал қилиб келган.

2 ноябрь куни Ғузор тумани прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, шу куни К.Э. ушбу модда билан гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинди ҳамда ҳимоячи билан таъминланиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей