1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
8 ноября, 12:31 296 0

5 йил иш тажрибасига эга фуқаролар ОТМга суҳбат асосида қабул қилинади

Кейинги йилдан иқтисодиёт тармоқларида ишлайдиган фуқаролар ОТМга суҳбат асосида қабул қилиниши мумкин.

5 йил иш тажрибасига эга фуқаролар ОТМга суҳбат асосида қабул қилинади
Фото: Олмалиқ шаҳридаги МИСиС филиали

Ҳукумат қарори билан, Иқтисодиёт тармоқларида камида беш йил иш стажига эга бўлган фуқароларни сиртқи ва кечки таълим шаклига суҳбат натижаларига кўра табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, камида 5 йил иш тажрибасига эга фуқароларга суҳбат натижаларига кўра, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга кириши учун тавсиянома берувчи вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари рўйхати ҳар йили 1 июлгача тасдиқланиб, ОАВда эълон қилинади.

Вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмалари ҳар бир ўқув йили учун марказий ва ҳудудий тузилмалари ҳамда тизим ташкилотларидан 100 нафаргача талабгорга тавсиянома бериши мумкин.

Тегишли тавсияномага эга фуқаролар ҳар йили 20 июлдан 10 августгача Давлат тест марказининг махсус электрон тизими орқали рўйхатдан ўтказилади.

Суҳбат жараёни ҳар йили 20 августдан 30 августгача бўлган муддатда ташкил этилади.

Натижаларга кўра, 100 баллик баҳолаш мезонида 55 балл ва ундан юқори балл тўплаган абитуриентлар ОТМ ректори буйруғи билан табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилади.

Қайд этилишича, тавсияномалар фақатгина берилган ўқув йили учун амал қилади.

Мазкур тартиб 2022 йил 1 майдан кучга киради.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей
Весь топ обсуждаемых статей