1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
8 ноября, 10:57 162 0

Ўзбек-қозоқ ҳарбийлари биргаликда ўқув машғулот ўтказишди — фото

Қозоғистоннинг Жамбул вилоятида ташкиллаштирилган машғулотлар якунланди.
Ўзбек-қозоқ ҳарбийлари биргаликда ўқув машғулот ўтказишди — фото
Фото: Мудофаа вазирлиги
Қозоғистон Республикаси Жамбул вилоятининг “Гвардейский” ўқув маркази ҳамда “Матибулоқ” дала-ўқув майдонида “Қалқон-2021” ўзбек-қозоқ ўқув машғулотлари якунланди



Ҳамкорликдаги машғулотлар ҳарбий хизматчилар учун синовларга бой бўлди. Улар янги қурол-аслаҳалар, бошқа муҳит, иссиқ ва совуқ об-ҳаво шароитларида ўзларининг қанчалар чиниққан ва чидамли эканликларини намойиш этишди. Тактик машғулотларда ҳам гоҳ у, гоҳ бу давлатнинг иштирокчилари ўзига хос ёндашув ва манёврларини кўрсатиб беришди.



Ёпилиш маросимида машғулотнинг фаол иштирокчилари ҳар икки давлатнинг мудофаа вазирларининг буйруғига асосан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей