1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Реклама
8 ноября, 17:59 325 0

Шаҳло Аҳмедова TBRG Open лойиҳаси доирасида Дэвид Геттанинг қўшиғига расмий ремикс чиқарди

8 ноябрь куни Шаҳло Аҳмедова халқаро TBRG Open мусиқий лойиҳаси доирасида Дэвид Гетта билан коллаборация уюштирган ҳолда, унинг Get Together қўшиғининг ремиксини тақдим этди.

Шаҳло Аҳмедова TBRG Open лойиҳаси доирасида Дэвид Геттанинг қўшиғига расмий ремикс чиқарди

Қўшиқни Spotify, «Я.Музыка», Apple Music, Amazon music, Deezer ва Vkontakte music мусиқий платформаларида тинглаш мумкин.

Коллаборация бутун дунёдан бўлган қўшиқчиларни бирлаштирадиган ва уларга миллий маданиятларининг хусусиятларини киритган ҳолда, янги мусиқа яратиш имконини берадиган TBRG Open лойиҳасининг бир қисми ҳисобланади.

Ўзбекистонни тақдим этган Шаҳло Аҳмедова билан бир қаторда, Ҳиндистон, Хитой, Болгария, Непал ва Сербиядан бўлган ижрочилар Дэвид Геттанинг қўшиғига ўз ремиксларини чиқаради.

«Бундай ажойиб қўшиқни янгичасига чиқариш мен ва менинг жамоам учун чақириқ бўлди. Миллий ўзбек оҳанглари жуда бой, ва умуман олганда, ушбу садо билан айтадиган бирон нима бор. Мени бир қарашда бирлашмайдиган мусиқа жанрларини бирлаштириш фикри илҳомлантирди. Замонавий бит ва халқимнинг анъанавий мусиқаларининг контрасти ҳақиқатда ҳам ноодатий овозни яратди. Ушбу ремикс бутун дунё бўйлаб мусиқа ишқибозларининг юрагидан ўзгача ўрин топишига ишонаман», - дейди Шаҳло Аҳмедова.

Шаҳло Аҳмедова глобал артист билан ҳамкорлик ҳақида ҳам айтиб берди: «Дэвид Гетта билан ишлаш фақатгина хурсандчилик бўлди. Бизнинг коллаборациямиз бирлашиб, янги нимадир яратиш учун ажойиб имконият бўлди. Бу лойиҳа - бизнинг ижодимизда муҳит ва бошқа чекловлар чегарасидан чиқадиган янги босқич бўлди».

Дэвид Гетта ҳам коллаборация ҳақида ўзининг илиқ фикрларини билдирди: «Бутун ҳаётим давомида одамлар билан мусиқа орқали гаплашишга уринганман. Бу янги садо яратиш, турли артистлар билан ҳамкорлик қилишми ёки жонли чиқишларимми, фарқи йўқ. Ўзбекистоннинг йирик артистларидан бири Шаҳло Аҳмедова менинг қўшиғимнинг ремиксини яратмоқчи эканлигини эшитганимда ҳаяжонландим. Бу фақатгина мен учун янги бўлган маданият артисти билан мулоқот қилиш имконияти эмас, балки қўшиғимнинг интерпретациясини қандай тақдим этишларини эшитиш ҳам жуда қизиқарли бўлган. Бу рақс мусиқаси ва мусиқий маданиятни ўзгача қиладиган нарса».

Аввалроқ, Дэвид Гетта TBRG Open билан лирик видео яратган эди, уни ўзбекистонлик ишқибозлар қўшимча реалликнинг AR-эффектида кўришлари мумкин. Видео ҳаволасини Ўзбекистондаги TBRG Open'нинг расмий саҳифаларида топишингиз мумкин.

Лойиҳа ва коллаборация ҳақида TBRG Open'нинг расмий саҳифаларида батафсил маълумот олишингиз мумкин:

Facebook: @TBRGOpen.uz
Instagram: @tbrgopenuz

Реклама ҳуқуқлари асосида

 

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей