1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
6 ноября, 21:35 662 0

Тошкент шаҳрида сохта ИИБ ходими қўлга тушди

Бектемир тумани ЙПХ масканида ИИО хизмат кийимини кийиб олган фуқаро ушланди.
Тошкент шаҳрида сохта ИИБ ходими қўлга тушди
Фото: UzNews.uz коллежи
ИИВ Ахборот хизматининг хабар қилишича, жорий йилнинг 5 ноябрь куни соат 20:00 да, Бектемир ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ходим томонидан, Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб келаётган, ИИО хизмат кийимини кийиб олган, 1996 йилда туғилган Т.Ғ. бошқарувидаги Spark автомашинаси тўхтатилиб ўзаро мулоқот давомида, ҳайдовчи ўзининг хатти-ҳаракатлари билан ЙПХ ходимида шубҳа уйғотган. 

Текширув натижасида, Т.Ғ. Ички ишлар идораларининг ҳеч қайси тизимида хизмат қилмаслиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Т.Ғ. Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей