1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
7 ноября, 08:05 237 0

Кушербаев ўзини энг кўп қийнаб юборган нарсаларни айтди – видео

Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Расул Кушербаев UzNews.uz'га берган интервьюсида одамлардан келаётган мурожаатларни ўрганиб чиқишга улгурмаётганини, бу битта ўзига қийин бўлиб кетганини маълум қилди.
Кушербаев ўзини энг кўп қийнаб юборган нарсаларни айтди – видео
Фото: UzNews.uz
Депутат Расул Кушербаев UzNews.uz'га берган интервьюсида одамлардан келаётган мурожаатларни ўрганиб чиқишга улгурмаётганини ва бу уни битта ўзига қийин бўлиб кетганини айтди.

"Баъзи ҳолатларда ишлар шу даражада сифатсиз ва масъуллар айрим ҳолатларда оддий мутахассислар ишига шунчаки юзаки қараши оқибатида оддий одамлар қийналади. Уларнинг бу билан иши ҳам бўлмайди. Мен ўзимни ишимни қилдим, кетдим дейди. Лекин уларнинг ишини бориб кўрсангиз, жуда ҳам сифатсиз ва буни ортидан минглаб одамлар азобланиб юради. Мени энг қийнайдиган нарса мурожаатлар билан ишлаш масаласи. 

Ҳозир меҳнат таътили даврида йиғилиб қолган мурожаатларни ёпиш билан бандман. Ишонсангиз 1 ой мобайнида 3 қоп мурожаат йиғилиб қолган. Битта одам учун бу жуда ҳам оғир.

Мурожаатлар бутун Республикадан келади. Бу ишларга жисмонан улгурмайман, мени қийнайдиган нарса мана шу. Иложи йўқ шу мурожаатлар билан кўп ишлашимга тўғри келади.

Бир нарса аниқ, бу ишлар битта депутатка оғирлик қилади. Масалан бизда ёрдамчи ҳам йўқ. Ҳозир қонунда ёрдамчи киритиляпти. У қанақа ёрдамчи, партиянинг ҳисобида туманда ўтирадиган ходим. Уни олий мажлисга, олдимга келиб ёрдамчи қилиб ишлатишни имкони йўқ. 

Қонун билан берилаётган бу имкониятдан шахсан мен учун катта фойда йўқ. Олий Мажлисда ўтириб бизга ёрдам берсин, деб ҳаракат қилдик. Лекин буни имкони бўлмади. Партиядан маош олгандан кейин, ёрдамчилар депутат ёки партияга хизмат қилишини вақт кўрсатади",
– дейди Расул Кушербаев

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, Кушербаев Ўзбекистон ёшлари чет элда ишлаб, ҳалок бўлаётганида UzAuto Motors ҳам қисман айбдор, дея гапирганди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей