1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
6 ноября, 13:09 736 0

Шавкат Мирзиёев мамлакатда кузатилаётган қум-бўронлари бўйича фикр билдирди

Шунингдек, Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ вазиятни юмшатиш бўйича таклиф берилди.
Шавкат Мирзиёев мамлакатда кузатилаётган қум-бўронлари бўйича фикр билдирди
Фото: UzNews.uz
Бугунги Шавкат Мирзиёевнинг инаугурация маросимида қасамёдидан сўнг, президент келгуси беш йилликдаги режалар ҳақида нутқида мамлакатда кузатилаётган қум бўронлари ҳақида гапирди.

"Юртимизда экологик таҳдидларнинг салбий таъсири ортиб бормоқда. Буни куни кеча содир бўлган қум бўронлари ҳам яна бир бор тасдиқлади. Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ вазият тобора кескин тус олмоқда.

Шу борада биз Оролбўйини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди сифатида эълон қилиш бўйича БМТ Бош Ассамблеясининг резолюциясини ҳаётга татбиқ этишга доир тизимли ва комплекс чора-тадбирларни амалга оширишимиз лозим",
- деди Шавкат Мирзиёев.

Таъкидланишича, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг янги экологик сиёсати асосларини ташкил этишга қаратилган Бутунжаҳон экология хартиясини ишлаб чиқиш борасидаги фаолиятимизни жадаллаштириш керак.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей