1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
5 ноября, 18:49 279 0

Lacetti тепловоз билан тўқнашиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Lacetti автомобили темир йўл кесишмасига чиқиб кетиб, ҳаракатланиб келаётган юк ташувчи тепловоз билан тўқнашган.

Lacetti тепловоз билан тўқнашиб кетиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Фото: ИИВ ЙҲХББ

4 ноябрь куни соат 20:00да Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 29 ёшли С.Т. Lacetti автомобилида темир йўл кесишмасига чиқиб кетиб, «Бухоро-Қарши» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган юк ташувчи тепловоз билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси олган оғир тан жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей