1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
5 ноября, 18:15 368 0

Сурхондарёда террорчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаб келганлар ушланди

"Жиҳод" қилиш мақсадида Сурияга кетиб, жангарилар сафига қўшилишни режалаштирган шахслар борлиги маълум бўлди. 
Сурхондарёда террорчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаб келганлар ушланди
Фото: Сурхондарё ИИБ
Сурхондарё ИИБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, Республика Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Термиз шаҳри ва туманларида яшовчи бир гуруҳ халқаро террористик гуруҳлар фаолиятини қўллаб-қувватлаб келган шахслар аниқланди.

Ушбу шахсларнинг аксарияти Термиздаги бозорлардан бирида савдо фаолияти билан шуғулланиб, Telegram мессенжерида виртуал гуруҳ ташкил қилган ҳолда, террорчилик ташкилотлари ғояларини тарғиб қилиб, ўзларининг Туркия, Сурия ва Мисрдаги ғоядошларини молиявий томондан қўллаб-қувватлаш мақсадида, пластик карта расмийлаштирган, ҳамда йиғилган пул маблағларини кўрсатилган ҳудудларга юбориш билан шуғулланиб келишган. Шу ўринда қўлга олинган шахслар орасида Сурияга бориб, жангарилар сафига қўшилишни режа қилганлари ҳам аниқланди.






Гуруҳ аъзоларининг хонадонларида ўтказилган тинтувда экстремистик ва террорчилик мазмунидаги ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда қўлга олинган шахсларга нисбатан ЖКнинг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей