1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
5 ноября, 11:25 277 0

Тўртта вилоятда қўшни давлатлардан олиб келинган қарийб 36 кг гиёҳванд моддаларининг савдоси фош бўлди - видео

ДХХ ва Давлат божхона қўмитаси ходимлари томонидан хориж фуқаролари ва муқаддам судланган маҳаллий фуқаролардан наркотик моддалар олиб қўйилди.
Тўртта вилоятда қўшни давлатлардан олиб келинган қарийб 36 кг гиёҳванд моддаларининг савдоси фош бўлди - видео
Фото: видеодан кадр
Жиззах вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида яшовчи 45 ёшли қўшни давлат фуқароси ва зоминлик 32 ёшли шахс 3,88 кг опий моддасини $32 мингга сотаётган ушланган.

Шунингдек, Тошкент вилоятида ўтказилган тадбирда эса 1984 йилда туғилган Россия фуқароси ва 1963 ва 1968 йилда туғилган икки нафар Қирғизистон фуқароси 9,612 кг гашиш моддаси билан, шунингдек 1983 йилда туғилган Тожикистон фуқароси 1,784 кг опий ва 3,765 кг гашиш моддасини моддалари билан ушланди.

Самарқандда эса муқаддам гиёҳванд моддалари билан шуғуллангани учун судланган 38 ёшли шахс 10,3 кг опий билан қўлга олинди.

Тошкент вилоятидаги «Чинор» постида Қўқон шаҳрига кетаётган 29 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia-3 тўхтатилди. Ҳайдовчи ЙПХ ходимларининг талабларига бўйсунмай, қочишга уринган, бироқ у қўлга олинган. 

Автомобиль салонини кўздан кечириш чоғида 4,902 кг гашиш гиёҳвандлик моддаси топилиб, олинган.Текшириш давомида,  у муқаддам гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар учун судланган.

Андижон вилоятида Тошкент шаҳрига кетаётган Cobalt Бўстон туманидаги ЙПХ постида тўхтатилиб, кўрикдан ўтказилди. Текширув давомида, Олтинкўл туманида яшовчи муқаддам судланган 44 ёшли йўловчидан 961 гр опий топилиб, олинган.
Терговга қадар ўтказилган текширувлар давомида ушбу шахс гиёҳвандлик моддасини муқаддам судланган, ҳозирда Андижон шаҳрида яшовчи 47 ёшли Қирғизистон фуқаросидан олганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, қўлга олинган чет эл фуқаросининг уйидан 240 гр афюн топилиб, олиб қўйилди.

Қайд этилишича, мусодара қилинган 17,165 кг опий ва 18,299 кг гашиш миқдоридаги наркотик моддалар Тожикистон ва Қирғизистондан ноқонуний олиб ўтилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей