1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
5 ноября, 10:05 1134 0

"Машина олиш учун Россияга пул ишлашга кетган йигитни ўлигини олиб келдик" –  Расул Кушербаев – видео

Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Расул Кушербаев UzNews.uz'га берган интервьюсида Ўзбекистон ёшлари чет элда ишлаб, ҳалок бўлаётганида UzAuto Motors'ни ҳам қисман айбдор қилиб кўрсатди.
Фото: UzNews.uz
Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Расул Кушербаев UzNews.uz'га берган интервьюсида Ўзбекистон ёшлари чет элга машина олиш учун бориб, ишлаб, ҳалок бўлаётганида UzAuto Motors UzAuto Motors компаниясини ҳам айблади.

"Бизнинг минглаб ёшларимиз уни қиммат машиналарини оламан деб чиқиб, ўлиги қайтиб келаётгани учун ҳам ёмон кўраман. Бу қанчадир болаларни ўлишига сабаб бўляпти. Юз фоиз эмасдир, лекин, буларнинг ҳиссаси бор. Ўтган йили 21 ёш боланинг ўлигини олиб келдик. Ўзимиздан мана шу қиммат машинани оламан, уйланишдан олдин машина оламан, деб. Бунақа ёшларнинг қанчаси кетиб қоляпти. Мен нечтаси билан гаплашдим, 10 тасидан 2 та 3 таси машина олиш учун кетяпти. Нимага мен буни яхши кўришим керак?", - дейди Кушербаев.

Шунингдек, депутатнинг фикрича, UzAuto Motors Ўзбекистон ёшларини орзуларини ҳам ўғирлаяпти.

"Мен булардан ҳеч қачон рози бўлмайман. Қачонки, сифатга яраша машина бўлсин. Иккинчидан, очиқ бозор ўйинлари бўйича бўлсин. Қачонгача биз кулгига қоламиз? Қозоғистон, Қирғизистон, Россиядаги оддий одамлар устимиздан кулишади. Битта бизда ўзимизга қиммат қилиб чиқаради. Четга қарасангиз арзон-арзон машиналар. Қачонгача бизни одамлар четга ҳавас қилиб, бўлади-да энди эпласанг эпладинг эпламасанг тўрва халтани йиғиштириш керак. Мени фикрим шу. Хусусийга бериш керак буни. Бўлди-да энди давлатни бўйнидаги юк бўлиб ўтираверадими", - айтади Расул Кушербаев.

Кушербаевнинг айтишича, UzAuto Motors ўтган йили 800 млрд сўмга яқин солиқларни ҳам тўламаган.

"Буни кўтарса, менга босим қилиб ётибди. Мен билан иш битиб қолмайди. Муаммони ҳал қилиш керак. Мен муаммо эмасман. Мен бир овозман холос. Мени тинчитиб қўйиш билан муаммо ҳал бўлмайди. Тинчитиб ҳам қўйиш мумкиндир мени. Лекин, нима ҳал бўлади шу билан?", - дейди Қонунчилик Палатаси депутати.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей