1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
4 ноября, 20:31 448 0

Уч вилоятда COVID-19'га чалинмаганлик тўғрисида сохта ҳужжат тайёрловчилар ушланди

ПЗР-тестни 150-340 минг сўмдан тайёрлаб, пул ишлаган шахслар қўлга тушди.
Уч вилоятда COVID-19'га чалинмаганлик тўғрисида сохта ҳужжат тайёрловчилар ушланди
Фото: ИИВ
Давлат чегарасидан ўтиш учун коронавирус инфекцияси натижалари ҳақида қалбаки маълумотнома тайёрлаб берувчи шахсни фош этиш бўйича тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қува туманида яшовчи 34 ёшли Х.М. ўзи ишлайдиган шу туманидаги авиакасса ичида тезкор тадбирга жалб қилинган "махсус мижоз"га экспресс ПЗР-тест таҳлилининг "манфий" натижаси ҳақида қалбаки маълумотномани тайёрлаб бериш учун 150 минг сўм пул олган вақтида ушланган.

Шунингдек, 29 октябрь куни Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги хусусий клиника ишюритувчиси 21 ёшли Ш.Р. ҳам "махсус мижоз"га экспресс ПЗР-тест таҳлилининг "манфий" натижаси ҳақида маълумотнома тайёрлаб бериш учун 340 минг сўм пулларини олган вақтида қўлга олинган.

Бундан ташқари, 3 ноябрь куни Самарқанд вилоятида 20 ёшли Ф.М. ҳам шундай ҳужжат учун 150 минг сўм пул олаётган вақтида аниқланиб, ушланган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей