1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
4 ноября, 18:17 568 0

Ўзбекистон ОТМларининг рейтинги эълон қилинди

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ОТМларнинг умумий ва тўрт йўналиш бўйича рейтинги тузилди.
Ўзбекистон ОТМларининг рейтинги эълон қилинди
Фото: UzNews.uz
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан 62 та миллий олий ўқув юртларининг 4 та: ижтимоий-гуманитар, техника ва қишлоқ хўжалиги, тиббиёт ҳамда маданият, санъат ва спорт йўналишлари бўйича рейтинги тузилди.

Ижтимоий-гуманитар йўналиш бўйича университетлар орасида етакчи ўринни Ўзбекистон Миллий университети эгаллади.

Иккинчи ўринни Самарқанд давлат университети, учинчи ўринни Тошкент молия институти эгаллади. Нукус ва Навоий давлат педагогика институтлари рейтингнинг энг қуйи поғонасидан жой олди.

Техника, технология, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги йўналишлари бўйича Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти рейтингда юқори ўринни эгаллади. Кучли учликдан Навоий давлат кончилик институти ва Тошкент ахборот технологиялари университети жой олди. Сўнгги ўринни Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти эгаллади.

Тиббиёт олий ўқув юртлари орасида Тошкент тиббиёт академияси, Бухоро давлат тиббиёт институти ва Тошкент педиатрия тиббиёт институти энг яхши деб топилди.

Маданият, санъат ва спорт йўналиши бўйича олий ўқув юртлари рейтингида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети юқори ўринни эгаллади. Рейтингда сўнгги ўринни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти эгаллади.

Миллий университетларнинг умумий рейтингида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Ўзбекистон Миллий университети ва Тошкент тиббиёт академияси кучли учликдан жой олди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей