1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
4 ноября, 17:49 303 0

Тошкентда шифокор аёлни калтаклаган фуқаро 4 йилга қамалди

37 ёшли фуқаро шифокорни бошқа беморларга хизмат кўрсатаётгани учун калтаклаган.

Тошкентда шифокор аёлни калтаклаган фуқаро 4 йилга қамалди
Фото: ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 24 март куни соат 23:15да РШТЁИМнинг токсикология қабул бўлимига 37 ёшли У.Н. онаси билан олиб келингани ва у бошқа беморларга хизмат кўрсатаётгани учун навбатчи шифокор Н.Т.га тан жароҳати етказгани ҳақида хабар берган эди.

Шифокор Н.Т. «Қўшма краниофациал жароҳат. Бош мия ёпиқ жароҳати. Бош миянинг оғир даражада лат ейиши. Субарахноидал қон қуюлиши. Бурун суяклари ва бурун тўсиғи синиб силжиши. Энса ва бурун соҳалари юмшоқ тўқималарининг лат ейиши. Назогеморрея» ташхиси ва бош мия шиши асорати билан нейрохирургия бўлимига ётқизилган.

Шундан сўнг, тиббиёт ходимига қўл кўтарган фуқарога нисбатан жиноий иш очилиб, суриштирув ишлари бошланган.

2021 йилнинг 2 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида фуқаро У.Н.га нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Ҳукмга кўра, У.Н.га ЎзР ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей