1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10760.27 1 EUR = 12186.01 1 RUB = 145.55
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Туризм
4 ноября, 17:35 317 0

Uzbekistan Airways ва “Ўзбекистон темир йўллари” кексалар учун чегирмалар бермоқда

“Кексалар учун туризм ойлиги” муносабати билан Ўзбекистонда меҳмонхона ва умумий овқатланиш масканларидаги хизматлар учун ихтиёрий чегирмалар жорий этилди.
Uzbekistan Airways ва “Ўзбекистон темир йўллари” кексалар учун чегирмалар бермоқда
Фото: uzbektourism.uz
Ноябрь ойи “Кексалар учун туризм ойлиги”, деб эълон қилиниши муносабати билан Ўзбекистонда меҳмонхона ва умумий овқатланиш масканларидаги хизматлар учун ихтиёрий чегирмалар жорий этилди.

Кексалар ойлигини муносиб ўтказиш, уларнинг дам олишларини мароқли ташкил этиш ҳамда ички туризмни ривожлантириш мақсадида республикадаги 223 та жойлаштириш воситаси (меҳмонхоналар ва меҳмон уйлари) хизматлари учун 50 фоизгача, 204 та умумий овқатланиш масканларидаги хизматлар учун 20 фоизгача ихтиёрий чегирмалар жорий этилди.

Шунингдек, Uzbekistan Airways АЖ томонидан 1-30 ноябрь кунлари республика ичидаги авиақатновларда 60 ёшдан юқори эркаклар ва 55 ёшдан юқори бўлган аёллар учун эконом ва бизнес тоифаларининг (LPR3M, UPR3M, SPR3M, OPR3M ташқари) жорий нархларга 25 фоиз миқдорда ихтиёрий чегирмалар жорий этилган.

Бундан ташқари, ноябрь ойида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан мамлакат ичидаги амалдаги тарифларга 10 фоиз миқдорда ҳамда Uzautotrans Service МЧЖ томонидан маҳаллий йўналишларда қатновчи автобус чипта нархларига 10 фоиз миқдорда ихтиёрий чегирмалар амал қилади.

Шу билан бирга, кексаларни зиёратгоҳ ва маданий мерос объектларига кириш учун Ўзбекистон Мусулмонлар идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги 6 та зиёратгоҳга нафақа ва кекса ёшдаги фуқаролар учун 50 фоиз миқдорида чегирмалар белгиланган.

Маданий мерос агентлиги томонидан Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Хоразм вилоятларидаги 24 та маданий мерос объектларига кириш учун 20 фоиз миқдорда чегирмалар жорий этилган.

Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан мамлакатда ички туризмга рухсат берилгани муносабати билан кексаларни дам олишини мароқли ташкил этишда, уларнинг саломатлиги ва хавфсизлиги, шунингдек, санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этилади.

Мамлакатдаги меҳмонхона ва маданий мерос объектлари хизматлари учун чегирмалар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей