1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10787.03 1 EUR = 12174.24 1 RUB = 143.77
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
4 ноября, 15:59 1510 0

Германия ўзбекистонлик шифокорларни ишга олмоқчи

Номзодлар учун қўйилган талаблар маълум қилинди.
Германия ўзбекистонлик шифокорларни ишга олмоқчи
Фото: ССВ
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, агентлик ҳамда Швейцариянинг Globogate Recruiting GmbH ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тажрибали тиббиёт ходимларини Германия тиббиёт муассасаларига ишга жалб қилиш дастури ишлаб чиқилган.

Номзодлар учун талаблар:

— 39 ёшдан ошмаган бўлиши;
— Касалхонада беморларни даволаган ва тиббиёт соҳасида 2 йиллик доимий иш тажрибасига эга бўлиши;
— Тиббиёт коллежи/техникумини (3 йиллик) тамомлаган бўлиши;
— Беморларга ғамхўрлик қилиш қобилиятига эга бўлиши;
—  Тошкент шаҳрида ташкил этиладиган немис тили курсларида 10 ой давомида иштирок этиши;
— Номзодлар немис тили курсларида қатнашаётган вақтда меҳнат фаолияти билан шуғулланмаслиги;
— Тошкент шаҳридаги "Гёте" институти имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиши;
— Лойиҳада иштирок этишни истаган фуқароларга қуйидаги шароитлар яратиб берилади:
— Тошкент шаҳрида бепул турур жой;
— Ўқув хонаси;
— Ойлик стипендия.

Шунингдек, Globogate Recruiting GmbH қуйидаги харажатларни қоплаб беради ва хизматларни кафолатлайди:

— Немис тили ўқитувчиси ва ўқув материаллари;
— Тил даражаси учун Тошкентдаги "Гёте" институтида имтиҳон топшириш;
— Ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш;
— Ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган номзодлар учун виза олиш ва Германияда ишга жойлашиш;
— Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германиядаги аэропортдан иш жойигача трансфер;

Меҳнат шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил (ойлик 2 300 евродан, нафақа, суғурта, таътил) ва бутун жараён давомида доимий қўллаб-қувватлаш.

Хабарда мурожаат учун, 71-202-33-55 (ички рақамлар 77, 88) ёки 1282 қисқа рақамга қўнғироқ қилиш сўралган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей