1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Иқтисодиёт
4 ноября, 11:40 211 0

Еврокомиссия Ўзбекистонга 83 миллион евро ажратади

Ушбу маблағлар 2021-2024 йилларга мўлжалланган мақсадли лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилади.
Еврокомиссия Ўзбекистонга 83 миллион евро ажратади
Фото: "Дунё" АА
Тошкентда "Ўзбекистон – ЕИ" ҳамкорлик бўйича кичик қўмитасининг 4-мажлиси бўлиб ўтди. Тадбирга инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Шуҳрат Вафоев ва Европа комиссияси департаменти раҳбари Сара Риналди ҳамраислик қилди.

Суҳбат чоғида 2021-2027 йилларга мўлжалланган янги дастур цикли доирасида Еврокомиссия билан икки томонлама молиявий-техник ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари ва йўналишлари муҳокама қилинди.

Тадбирда қишлоқ хўжалиги ва "яшил ўсиш"ни қўллаб-қувватлаш, бошқарув ва рақамлаштириш, жумладан, суд-ҳуқуқ ва транспорт-логистика тизимлари самарадорлигини ошириш, инвестиция муҳитини яхшилаш, шунингдек, ижтимоий соҳадаги лойиҳалар ва тадбирларни амалга ошириш, шунингдек Оролбўйининг иқтисодий ривожланиши масалалари ҳақида сўз юритилди. 

Учрашувда Европа томони Еврокомиссиянинг Ўзбекистон учун 2021-2024 йилларга мўлжалланган 83 миллион евро миқдорида мақсадли грантлар ажратиш, шунингдек, ЕИга аъзо давлатлар билан биргаликда "Team Europe" ташаббуси доирасида Орол денгизи зонасини ривожлантириш бўйича молиявий ва техник ҳамкорликни кенгайтириш ниятида эканлиги маълум қилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей