1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
3 ноября, 22:25 283 0

"Ижтимоий тармоқлардаги вақтинчалик узилишлар "Ўзбектелеком" АК ускунасидаги техник носозлик билан боғлиқ" — АТК вазирлиги

Аввалроқ, уларнинг номи чекланган ижтимоий тармоқлар рўйхатида эди.
Фото: fb.com/mininfocom
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, "Ўзбектелеком" АК ускунасида қисқа муддатли техник носозлик юзага келиши муносабати билан кўрсатилаётган телекоммуникация хизматлари сифатининг ёмонлашиши ва узилишлар кузатилди.

"Юқоридаги тармоқлар фаолиятига ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаганини маълум қиламиз", - дейилади хабарда.

Лекин, олдинроқ бугун блокланган қатор ижтимоий тармоқларнинг номи шахсга доир маълумотлар субъектлари ҳуқуқларини бузувчилар реестри рўйхатида эди.

Қайд этилишича, ушбу тармоқлардаги узилишлар техник ускуналардаги носозликлар сабабли юзага келган. Ҳозирда барча техник ускуналар носозликлари бартараф этилди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей