1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
3 ноября, 19:35 249 0

Ўзбекистонда боғча ёшидаги болалар ва 1-синф ўқувчилари гриппга қарши бепул эмланади

Россиядан эмлаш учун 2 млн доза вакцина харид қилинган.
Ўзбекистонда боғча ёшидаги болалар ва 1-синф ўқувчилари гриппга қарши бепул эмланади
Фото: ЮНИСЕФ
МТВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистон мактабгача таълим ёшдаги ва 1-синф ўқувчиларини гриппга қарши эмлаш учун Россиянинг "Гриппол Плюс" вакцинасининг 2 млн дозасини харид қилди.

Маълум қилинишича, вакцина барча мактабгача ёшдаги болалар ва 1-синф ўқувчиларини бепул марказлашган ҳолда эмлаш учун мўлжалланган. Бунинг учун республика бўйича 2753 та эмлаш пунктлари ташкил этилган.

Хабарга кўра, ушбу вакцина ўзининг самарадорлигини Ўзбекистонда ҳам бошқа давлатларда ҳам кўрсатиб бўлган. Вакцина деярли ҳеч қандай ножўя таъсир va контрендикацияга эга эмас. У Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан жорий мавсум учун тавсия этилган вирус штаммларини ўз ичига олади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей