1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
3 ноября, 19:30 183 0

Йилига 3,6 млрд куб метр табиий газни қайта ишловчи GTL заводидаги якуний қурилиш ишлари ўрганилди

Энергетика вазири ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси томонидан GTL заводидаги якуний босқич қурилиш ишлари ҳолати ўрганилди.
Йилига 3,6 млрд куб метр табиий газни қайта ишловчи GTL заводидаги якуний қурилиш ишлари ўрганилди
Фото: “Ўзбекнефтгаз” АЖ
“Ўзбекнефтгаз" GTL заводида олиб борилаётган инвестицион лойиҳа ҳолатини ўрганиш мақсадида энергетика вазири Алишер Султонов ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев, ERIELL Group бошқаруви раиси Бахтиёр Фозилов қурилиш майдонида бўлди.

Ташриф давомида заводнинг технологик ҳудудларида ишга тушириш олди ишлари ва қувур, ускуналарнинг синов ишлари жараёни билан батафсил танишиб чиқилди. Шунингдек, GTL лойиҳаси қурилишининг якуний босқичларида амалга оширилаётган ишлар қурилиш майдонида муҳокама қилинди.

Қурилиш ишларида қатнашаётган пудратчи ташкилотлар вакиллари билан ишларни жадаллаштириш бўйича амалий чоралар кўрилишига келишиб олинди. Лойиҳа қуриб топширилганидан сўнг, ишга қўшиш (пуско-наладка)га тайёргарлик аҳволи, пандемия шароитида жалб қилинадиган маҳаллий ҳамда хорижлик мутахассислар тайёргарлиги бўйича масалалар ҳам муҳокама қилинди.



Эслатиб ўтамиз, лойиҳанинг бош пудратчилари – Кореянинг Hyundai Engineering, Hyundai Engineering&Construction ҳамда Enter Engineering (Сингапур) консорциуми томонидан заводда ускуналарни ишга тушириш ишлари фаол суръатларда олиб борилмоқда.

Шу жумладан, лойиҳада ҳаво ажратиш қурилмасининг қурилиши, созлаш ва ишга тушириш ишлари доирасида субпудратчи сифатида иштирок этаётган Air Products and Chemicals, Inc. компаниясининг Марказий Европа, Россия ва МДҲ давлатлари бўйича Вице-президенти Вацлав Гарант, ERIELL Group бошқаруви раиси Бахтиёр Фозилов ва Enter Engineering Pte. Ltd. бош ижрочи директори Улуғбек Усмонов билан ўтказилган муҳокамаларда ҳаво ажратиш ва бошқа қурилмалар доирасида қурилиш ишларини йил охирига қадар битиришга келишиб олинди.

Кутилаётган тантанали очилиш маросимини юқори даражада ўтказиш бўйича ишчи гуруҳни шакллантирилди ва чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқилди. Заводни жорий йилнинг декабрь ойи охирига қадар ишга тушириш режалаштирилган.
GTL лойиҳаси ишга тушгач, йилига 3,6 миллиард куб метр тозаланган табиий газ (метан) қайта ишланади ва 1,5 миллион тонна юқори сифатли синтетик суюқ ёқилғи, жумладан, 307 минг тоннадан ортиқ авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нефть, кимё соҳаси учун хомашё бўлган нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилишига эришилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей