1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
3 ноября, 18:27 656 0

Effect.uz нашрининг собиқ журналисти уч йилга қамалди

Нашрнинг яна икки нафар мухбирига озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Effect.uz нашрининг собиқ журналисти уч йилга қамалди
Фото: effect.uz

Жорий йилнинг апрель ойида Effect.uz нашрининг икки нафар мухбири қидирувга берилгани ҳақида хабар берган эдик. Уларга ҳукумат вакилига қаршилик кўрсатгани ва суд ишларига аралашганликлари учун иккита модда бўйича айблов эълон қилинган.

Бугун, 3 ноябрь куни Қашқадарё вилоят судида судланувчилар Э.Таджибаев (Effect.uz интернет-нашри мухбири бўлиб ишлаган, ҳозирда Taftish.uz интернет-нашри мухбири бўлиб ишлайди), А.Нуримбетов (Effect.uz интернет-нашри мухбири бўлиб ишлайди), Х.Ахмедов (Effect.uz интернет-нашри мухбири бўлиб ишлайди) ва Г.Худояровага (якка тартибдаги тадбиркор) нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Ушбу жиноят иши Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Н. Абдуллаев раислигида кўриб чиқилди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра:

Э.Таджибаев ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми ва 236-моддаси (тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга ЖКнинг 59-моддасига (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) асосан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди ва жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди.

А.Нуримбетов Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан 3 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Х.Ахмедов Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми ва 236-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан 2 йил 6 ой озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Г.Худоярова Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми «а», «г» бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей