1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10757.57 1 EUR = 12074.30 1 RUB = 144.34
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Иқтисодиёт
3 ноября, 17:33 374 0

Тошкентда илк бор фуқаро уйида электр токи ишлаб чиқариб, сотишни бошлади

Пойтахтлик уй эгаси "Тошкент шаҳар электр тармоқлари" АЖни қуёш электр станциясида ишлаб чиқариладиган электр энергияси билан таъминлайди.
Тошкентда илк бор фуқаро уйида электр токи ишлаб чиқариб, сотишни бошлади
Фото: minenergy.uz
Маълум қилинишича, яккасаройлик Расулов Раҳимжон хонадонида 6 кВт қувватли кичик қуёш фото электр станцияси ўрнатиб, ушбу станция орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжларидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотишни бошлади. 
Житель Ташкента начал зарабатывать на солнечной электроэнергии

Ушбу станция орқали йилига 7 000 дан 10 000 кВт.соатгача электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Бугун, 3 ноябрь куни мазкур хонадон эгаси ва Энергетика вазирлиги тизимидаги Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси ўртасида "Қайта тикланувчи энергия манбаларининг кичик объектларидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида" шартнома имзоланди.

Эндиликда ушбу хонадонда ишлаб чиқарилган электр энергиясини ҳудудий электр таъминоти корхонаси томонидан кафолатланган тарзда сотиб олинади.


Ушбу шартнома умумий ўрнатилган қуввати 1 МВт гача (ўзгарувчан ток ) бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари объектларидан, (микро ва кичик гидроэлектр станциялардан ташқари) электр энергиясини харид қилишга тааллуқлидир.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей