1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Сиёсат
3 ноября, 08:34 577 0

Президент дарахт экиш бўйича "долзарб 40 кунлик"ни эълон қилди

Шавкат Мирзиёев аҳолини уй-жой билан таъминлаш, яшил ҳудудларни кенгайтириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Президент дарахт экиш бўйича
Фото: president.uz
Кеча, 2 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.


Қайд этилишича, келгуси беш йилда аҳоли сони 38 миллионга етиши кутилмоқда. Келгуси беш йилда уларда 250 мингдан зиёд оила уй билан таъминланади.

Йиғилишда шу борадаги бунёдкорлик ишларининг ташкилий, молиявий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Қурилиш вазирлигига вилоят ҳокимлари билан бирга, ҳар бир ҳудудда ер майдонларини аниқлаб, уларнинг бош режасини ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

“Янги Ўзбекистон” массивлари қуриш учун келгуси йилда 15 триллион сўм ажратилиши белгиланди. Бу маблағ ипотека кредити бериш учун банкларга йўналтирилади. Қурилиш инвесторлар ҳисобидан амалга оширилади.

Келгуси йили янги массивларда қуриладиган уйларнинг мингтаси эҳтиёжманд оилалар ва ёлғиз аёллар учун давлат томонидан сотиб олинади. Бунинг учун, қурилиш ташкилотларига 220 миллиард сўм олдиндан ўтказиб берилади.

Маълум қилинишича, бугунги кунда уйларнинг бир квадрат метри нархи ўртача 4 миллион 500 минг сўмни ташкил этмоқда. Йиғилишда янги массивлардаги нархни шу миқдорда сақлаб қолиш вазифаси қўйилди. Шу мақсадда, янги массивларни ички ва ташқи инфратузилма билан таъминлашга бюджетдан ҳар йили 1 триллион сўм ажратилиши белгиланди.

Келгуси йилдан цемент ишлаб чиқарувчилардан фойда солиғи 20 фоиздан 15 фоизгача, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ 2 бараварга камайтирилмоқда. Шунингдек, цемент импорти учун имтиёзлар муддати яна бир йилга узайтирилади. Булар ҳам уйлар нархи сезиларли тушишига сабаб бўлади.

Йиғилишда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳам кўриб чиқилди. Бу лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режалаштирилган.


"Шунча йилларда “қоғозда” экилган дарахтларни ҳисобласа, Ўзбекистонда бўш жой қолмаслиги керак эди. Тизим, қаров бўлмагани учун экилганининг ҳам кўпи қуриб кетди. Бугунги ва келгусидаги экологик вазиятни инобатга олиб, дарахт экишни давлат сиёсати даражасига кўтараяпмиз. Шунинг учун бу умуммиллий лойиҳани пухта тайёргарлик билан, пули, эгаси, суғориш тизими билан амалга ошириш керак", – деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, йиғилишда 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига ҳокимлар билан бирга, ҳар бир ҳудуднинг иқлим шароитига мос кўчатларни кўпайтириш ва етказиб бериш вазифаси қўйилди. Бунинг учун, қўмита ҳузурида “Яшил ҳудуд” унитар корхонаси ва ҳар бир вилоятда унинг филиаллари ташкил этиладиган бўлди.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей