1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10778.98 1 EUR = 12249.23 1 RUB = 144.17
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
2 ноября, 18:20 613 0

Пойтахтнинг 4 та туманида газ таъминоти вақтинча бўлмайди

Яккасарой, Янгиҳаёт, Миробод ва Сергели туманлари аҳолиси табиий газ таъминотисиз қолдирилади.
Пойтахтнинг 4 та туманида газ таъминоти вақтинча бўлмайди
Фото: UzNews.uz
“Ҳудудгаз Пойтахт” Матбуот хизматининг хабарига кўра, Яккасарой, Янгиҳаёт, Миробод ва Сергели туманларида газ қувурлари билан боғлиқ ишлар режалаштирилган. Шу сабабли, қуйидаги манзилларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади:

Яккасарой туманида 2021 йил 3 ноябрь куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар Дилбулоқ маҳалласи Қушбеги кўчасида ҳамда ушбу манзиллардаги 4 та улгуржи истеъмолчилар;

— Янгиҳаёт туманида 2021 йил 3 ноябрь куни соат 11:00 дан 17:00 га қадар Дарё бўйи 4- тор кўчасидаги 82 та ерли хонадонлар;

— Миробод туманида 2021 йил 3 ноябрь куни соат 11:00 дан 16:00 га қадар Эски Отчопар кўчасидаги 15 та улгуржи истеъмолчилар;

— Сергели туманида 2021 йил 3 ноябрь куни соат 11:00 дан 18:00 гача Қўшқўрғон маҳалласидаги 1253 та ерли хонадонлар ҳамда 118 та улгуржи истеъмолчилар.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей