1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Криминал
2 ноября, 10:50 272 0

ДХХ Тошкентда 25 мингдан ортиқ психотроп дори воситаларини пуллаш билан шуғулланганларни ушлади

"Регапен", "Тропикамид" ва "Селофен" дори воситаларини ноқонуний муомалага киритган 7 нафар шахс қўлга тушди.
ДХХ Тошкентда 25 мингдан ортиқ психотроп дори воситаларини пуллаш билан шуғулланганларни ушлади
Хабар берилишича, жорий йилнинг 26 октябрь куни Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда У.Т. ва М.М.лардан кучли таъсир қилувчи, психотроп модда бўлган 7504 дона “Регапен” дори воситаси олиб қўйилди.

Шунингдек, тадбир давомида У.Т.нинг кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сақлаш жойидан 1650 дона “Тропикамид”, 5617 дона “Селофен” ва 756 дона “Регапен” дорилари борлиги аниқланди ва процессуал тартибда расмийлаштириб олиб қўилди.

Психотроп моддалар сотиш ва сақлаш юзасидан жорий йилнинг 28 октябрь куни яна бир ҳолат қайд этилган бўлиб, Ж.З., К.Ж. ва Х.К.лар тезкор тадбир давомида ушланиб, улардан 1310 дона “Тропикамид”, 2100 дона “Регапен” ва 510 дона “Селофен” дори воситалари олиб қўйилди.



Бундан ташқари, 30 октябрь куни ўтказилган тезкор тадбирда Ш.Ш. ва Ш.М.ларнинг автомашинаси кўздан кечирилганда автомашинадан 2000 дона “Тропикамид” ва яшаш манзилидан 4070 дона “Селофен” ва 300 дона “Зардекс” кучли таъсир қилувчи дори воситалари аниқланган ва процессуал тартибда расмийлаштирилиб олиб қўйилган.

 Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан тергов-суриштирув жараёнлари олиб борилмоқда.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей