1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10766.49 1 EUR = 12194.13 1 RUB = 145.60
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Ҳодисалар
1 ноября, 10:10 294 0

Наманганда ичида 10 киши бўлган Damas ЙТҲга учраши 2 нафар йўловчининг ўлими билан тугади

Вилоятда, шунингдек, яна бир Damas ҳайдовчиси 71 ёшли фуқаронинг вафотига сабабчи бўлди.
Наманганда ичида 10 киши бўлган Damas ЙТҲга учраши 2 нафар йўловчининг ўлими билан тугади
Фото: UzNews.uz
Наманганда икки кунда ЙТҲ натижасида 3 киши вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати маълум қилди.

Жорий йилнинг 25 октябрь куни соат 15:30 ларда Чуст тумани Кўктош маҳалласида шу туманда яшовчи 30 ёшли фуқаро Damas’ни бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Чуст туманида яшовчи 71 ёшли фуқарони уриб юборган.

Натижада, фуқаро тан жароҳати билан шифохонага ётқизилиб, эртаси куни вафот этган.

Шунингдек, 27 октябрь куни соат 16:30 ларда Тўрақўрғон тумани “Лангарбобо” МФЙ ҳудудида шу туманлик 33 ёшли фуқаро Cobalt’ни ишонч қоғозисиз бошқариб бораётиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган, шу туманида яшовчи, 30 ёшли фуқаро бошқарувидаги Damas билан тўқнашган.

Натижада, Damas’да бўлган йўловчилар, 34 ёшли аёл ва унинг ўғли олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Бундан ташқари, Damas ҳайдовчиси, 70, 64, 45, 30 ёшли тўрт нафар ва 29 ёшли икки нафар аёл ҳамда 2 ёшли қиз турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми ва 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей