1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
1 USD = 10775.34 1 EUR = 12173.98 1 RUB = 146.27
БРВ = 270 000 сум МРОТ = 822 000 сум
Жамият
1 ноября, 09:05 935 0

Шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунни бузганлик учун жазолар кучайтирилди

Бу бўйича Маъмурий ва Жиноий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди.
Шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонунни бузганлик учун жазолар кучайтирилди
Фото: Иллюстрация
"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун президент томонидан имзоланди.

Қонун билан, жумладан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилди. 

Унга кўра, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан Интернетда фуқароларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётганда Ўзбекистонда жойлашган техник воситаларда ҳамда шахсга доир маълумотлар базаларида шахсга доир маълумотларни йиғишга, тизимлаштиришга ва сақлашга оид талабларга риоя этмаслик фуқароларга БҲМнинг 7 баравари (1 млн 890 минг сўм), мансабдор шахсларга эса 50 баравари (13 млн 500 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Қонун билан шунингдек, Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, ушбу қилмиш маъмурий жазо қўлланилгандан сўнг бир йил давомида такроран содир этилган тақдирда қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилади:

— БҲМнинг 150 бараваригача (40 млн 500 минг сўмгача) миқдорда жарима; 
— 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш; 
— 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.

Ушбу модданинг иккинчи қисмида эса:

— БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача (40 млн 500 минг сўмдан 54 млн сўмгача) миқдорда жарима;
— 2 йилдан 3 йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари;
— 1 йилдан 3 йилгача озодликдан чеклаш;
— 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.

Амалда эса мазкур жиноят учун БҲМнинг 50 бараваригача (13,5 млн сўм) миқдорда жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. 141−2-модданинг иккинчи қисмида эса БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (13,5 млн сўмдан 27 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Шахсий маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартишларга кўра, илгари кириши чекланган "ВКонтакте", TikTok, Twitter ва бошқа ижтимоий тармоқ эгалари нафақат жаримага тортилиши, балки жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Ушбу ўзгартиришлар қонун кучга кирган кундан эътиборан 3 ой ўтгач амалга киритилади.

Эслатиб ўтамиз, "Ўзкомназорат" жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов берилаётгани учун айрим ижтимоий тармоқларига —  Mail.ru Group ("ВКонтакте"), Twitter Inc. (Twitter),  Tencent Inc. (WeChat)'га киришни чеклагани ҳақида хабар қилгандик.
Комментарии
Добавить комментарий Приветствуются интересные и осмысленные комментарии по теме материала.
Лента новостей Весь топ обсуждаемых статей